"PSJ" жамоаси "Анжер" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

1 дақиқа ўқиш136
"PSJ" жамоаси "Анжер" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Франциянинг "PSJ" клуби Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "Бавария"га қарши баҳс олдидан ўз ички чемпионатида ишончли ғалабага эришди. Парижликлар сафарда "Анжер" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувда Канг-Ин Ли, Сенни Маюлу ва Лукас Бералдо томонидан киритилган голлар меҳмонларга муваффақият келтирди. Жамоа бош мураббийи Луис Энрике ушбу баҳсда Усмон Дембеле ва Хвича Кварасхелия каби етакчи футболчиларга дам беришга қарор қилди.

"PSJ" жамоаси "Анжер" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Луис Энрике ўйиндан сўнг жамоасининг ҳолатидан мамнунлигини билдирди. «Бундай натижа Чемпионлар лигаси ярим финали учун энг яхши тайёргарликдир.

Бу ҳар бир ўйинчи, жамоа ва мухлислар ишончи учун муҳим. Биз тайёрмиз», — деди мутахассис.

Шу билан бирга, парижликлар таркибида жароҳат билан боғлиқ хавотирлар юзага келди. Ҳимоячилар Ашраф Ҳакими ва Лукас Эрнандес ноқулайлик сабабли танаффусда алмаштирилди.

Ҳозирча уларнинг Мюнхен клубига қарши майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ўзининг сўнгги ўйинида "Майнц" устидан 4:3 ҳисобида қийин ғалабага эришган эди. Икки гранд жамоа ўртасидаги Чемпионлар лигасининг дастлабки учрашуви сешанба куни Парижда бўлиб ўтади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?