date

Ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Эртага, 27 апрель куни Ўзбекистон ҳудудларининг катта қисмида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумотида келтириб ўтилди.

Унга кўра, ТОШКЕНТ ШАҲРИда ҳаво ўзгариб турувчи бўлади, ёғингарчилик эҳтимоли кутилмаяпти. Шамол шарқий йўналишдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража атрофида, кундузи эса 26-28 даражагача кўтарилади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ва ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан бирга кечиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.

БУХОРО ВИЛОЯТИ ва НАВОИЙ ВИЛОЯТИ да ҳам худди шундай об-ҳаво шароити сақланади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиб, чангли бўронлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража, чўл ҳудудларида эса кечаси 10-15 даража ва кундузи 25-30 даража бўлади.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҳамда САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ да ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, айрим ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кечиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража атрофида бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ва СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ да ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқий томондан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиб, чангли бўронлар юзага келиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи эса 30-35 даражагача етади.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ, НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ва ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ да ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи эса 17-22 даража илиқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?