date

Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга яқин турибди

Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга яқин турибди

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Диде Дешамнинг ўрнини эгаллаш арафасида. Инсайдер Фабритсио Романонинг хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мадриднинг «Реал» клубини бошқарган Зидан жаҳон чемпионати якунидан сўнг «учранглилар» бош мураббийлигига киришиши кутилмоқда. Шу тариқа, у беш йиллик танаффусдан кейин яна мураббийлик фаолиятига қайтади.

Диде Дешам эса Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиалда французларнинг гуруҳдаги рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса саралаш плей-офф ўйинлари натижасида аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга яқин турибди