date

Компани «Айнттрахт»га қарши асосий таркибни эълон қилди

Компани «Айнттрахт»га қарши асосий таркибни эълон қилди

Шанба куни «Бавария» Германия чемпионати доирасида ўз майдонида «Айнттрахт»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани учрашувни илк дақиқалардан қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Урбиг, Станишич, Упамекано, Мин-Чже, Дэвис, Киммих, Павлович, Мусиала, Олисе, Диас, Кейн.

Бундеслига баҳси 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйиндаги воқеалар ривожини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

Бундеслигада 22 тур ортда қолганидан сўнг «Бавария» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си эса мюнхенликлардан 6 очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани «Айнттрахт»га қарши асосий таркибни эълон қилди