date

Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа хабар қолдирди

Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа хабар қолдирди

Саудиянинг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли футболчи: «Биз тинимсиз меҳнат туфайли ўсаяпмиз», деган мазмунда атиги беш сўздан иборат фикрини улашди.

Роналду жамоаси навбатдаги учрашувини Саудия Арабистони чемпионатининг 23-тури доирасида «Ал-Ҳазм»га қарши ўтказади. Баҳс бугун, 21-февраль куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Жорий мавсумда Криштиану Саудия Про-лигасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол (шундан 4 таси пенальтидан) ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа хабар қолдирди