Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболидаги ҳозирги ҳолат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг таъкидлашича, Италия футболи инқироз даврини бошдан кечирмоқда: терма жамоа жаҳон чемпионатига бормай қолиш хавфи остида. Радимов фикрича, клублар легионерлар ҳисобига натижа кўрсатиб тургани билан, миллий жамоанинг умумий даражаси паст.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади ва энди Жйенаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа плей-офф учрашувларида қатнашади.
2026 йилги мундиаль ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!