date

Озодбек Назарбековдан Ширин хотирасига бағишланган таъсирли ижро — "Қизим” (видео)

Озодбек Назарбековдан Ширин хотирасига бағишланган таъсирли ижро — "Қизим” (видео)

Маданият вазири ва хонанда Озодбек Назарбеков яқинда тақдим этилган "Қизим" номли таронасини ўтган йили вафот этган Ширин Абдуллаева хотирасига бағишлаб ижро этгани ҳамда ушбу қўшиқ учун махсус видеоклип тайёрланганини маълум қилди.

Мазкур қўшиқ матни Шириннинг отаси — Баҳодир Абдуллаев томонидан ёзилган бўлиб, мусиқаси бастакор Иқбол Зокировга тегишли.

Клипда Ширин Абдуллаеванинг туғилишидан бошлаб болалик йиллари, ижодий фаолияти, эришган ютуқлари, оғир хасталикни енгишга бўлган кураши, ҳаётининг сўнгги дамлари ҳамда дафн маросимигача бўлган таъсирли лаҳзалар акс эттирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбековдан Ширин хотирасига бағишланган таъсирли ижро — "Қизим” (видео)