date

Пенсионерлар қаттиқ огоҳлантирилди

Пенсионерлар қаттиқ огоҳлантирилди

Айни кунларда телефон орқали пенсия ёшидаги фуқароларга нотаниш рақамлардан қўнғироқ қилиниб, уларнинг пенсиялари кейинги ойдан оширилишини айтиб, пластик карта ёки паспорт маълумотларини сўраш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси расмий огоҳлантириш берди.

Хабарда қайд этилишича, фирибгарлар ўзларини банк ёки Пенсия жамғармаси ходими сифатида таништирмоқда. Улар фуқароларга “Нафақангиз кейинги ойдан кўтарилади. Бунинг учун маълумотларингизни ва телефонингизга келган кодни айтсангиз, пенсиянгиз картангизга тушади. Акс ҳолда ошмай қолади”, деган мазмунда ёлғон гапириб, пенсионерларнинг ишончига киришга уринаётгани айтилган.

Пенсия жамғармаси эса муҳим жиҳатни эслатди: жамғарма ходимлари ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, шахсий маълумотлар ёки телефонга келган кодларни талаб қилмайди.

Шу боис, бегона шахсларга паспорт, пластик карта ёки ЖШШИР (ПИНФЛ) рақами каби шахсий маълумотларни мутлақо тақдим этмаслик керак. Агар шубҳали қўнғироқларга дуч келсангиз, 1271 – Пенсия жамғармасининг ишонч телефонига ёки 102 – Ички ишлар органлари рақамига мурожаат қилиш зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Пенсионерлар қаттиқ огоҳлантирилди