Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки шахсга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича давлат ғазнасига 13 млн доллар етишмагани ҳақидаги маълумотлардан сўнг бошланган.
Шунингдек, Тапиа мулкида бўлган, 10 гектар майдонга эга ва вертолёт майдончаси мавжуд қўрғон ҳам текширув доирасида шубҳа уйғотган.
Прокуратурани футболчиларга берилган бонуслар миқдори ҳам қизиқтирмоқда: улар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан камроқ экани қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!