date

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшеҳир» клуби аъзоси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг кўп гол ураётган футболчи сифатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 февраль ҳолатига кўра, Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. У шу тариқа турнир тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринда бормоқда.

«Галатасарой» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан солиштирилганда, Шомуродовнинг кўрсаткичлари анча юқори. Икарди барча мусобақаларда 13 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Осимҳен миллий чемпионат доирасида 9 та гол билан чекланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп тепаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди