date

Роналду дубл билан порлади ва жамоасини етакчиликка қайтарди

Роналду дубл билан порлади ва жамоасини етакчиликка қайтарди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал-Ҳазм»га қарши 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин учрашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португал юлдузи бу баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида яна биринчи ўринга чиқишига катта ҳисса қўшди.

«Ҳаммаси яна ўз изига тушди. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз баланд — ҳаммаси жойида. Мақсад сари қадам-бақадам кетяпмиз. Ҳозир яхши формадамиз. Кейин нима бўлишини кўрамиз», — дея Роналду сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

22 турдан сўнг «Ал-Наср» 55 очко билан Саудия лигасида пешқадамлик қилмоқда, «Ал-Ҳилол» эса бир очко кам билан иккинчи ўринда. 25 февраль куни Жорже Жезуш жамоаси сафардa «Ал-Нажма»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду дубл билан порлади ва жамоасини етакчиликка қайтарди