date

Мбаппе тиззасидан жароҳат олиб сафдан чиқди

Мбаппе тиззасидан жароҳат олиб сафдан чиқди

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал Бетис"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. 1:1 ҳисобида якунланган баҳснинг сўнгги дақиқаларида франциялик юлдуз чап оёғидаги оғриқ сабабли алмаштиришни сўради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Дастлабки тиббий кўрик натижалари бироз умидли кўринмоқда. Журналист Сержио Кирантенинг хабар беришича, ультратовуш текшируви мушаклардаги жароҳат кутилганидан енгилроқ эканини кўрсатган.

Бироқ якуний ташхис душанба кунги MRT текширувидан сўнг маълум бўлади.

Ушбу жароҳат Мадрид клуби учун ўта ноқулай вақтга тўғри келди. Жамоа 10 май куни "Барселона"га қарши муҳим ўйинда майдонга тушиши керак.

Шунингдек, ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан Франция терма жамоаси мухлислари ҳам хавотирга тушган.

Бош мураббий Алваро Арбелоа футболчининг ҳолати бўйича аниқ муддатларни айта олмади. Унинг сўзларига кўра, Мбаппе ўйиндан сўнг тўғри кийиниш хонасига йўл олган ва кейинги кунлардаги ҳолатига қараб қарор қабул қилинади.

Ҳозирча Мбаппенинг 3 май куни "Эспанёл"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги деярли аниқ. Клуб шифокорлари ҳужумчини мавсумнинг ҳал қилувчи қисмига ва халқаро турнирга тайёрлаш учун бор имкониятни ишга солмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе тиззасидан жароҳат олиб сафдан чиқди