Тошкент вилоятида ФВБ раҳбари 63 минг доллар пора билан ушланди

1 дақиқа ўқиш12.1K
Тошкент вилоятида ФВБ раҳбари 63 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент вилоятида фавқулодда вазиятлар тизимига алоқадор мансабдор шахс пора билан қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у туманда амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишлари бўйича тадбиркорга ёрдам беришини айтиб, катта миқдорда пул талаб қилган.

Хусусан, 5,04 миллиард сўмлик лойиҳаларни ўз алоқалари орқали ҳал қилиб беришини билдириб, масъул шахс МЧЖ раҳбаридан 63 минг АҚШ доллари сўраган.

Аниқланишича, у 2026 йил март–апрель ойларида ушбу маблағнинг 24 минг долларини олган ва қолган қисмини ҳам талаб қилишда давом этган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор яна 25 минг долларни олаётган пайтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?