Қўқон ва Бекободда ноқонуний тамаки ва алкогол савдоси фош этилди

1 дақиқа ўқиш591
Қўқон ва Бекободда ноқонуний тамаки ва алкогол савдоси фош этилди

Қўқон ва Бекобод шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида тамаки ва алкогол маҳсулотларининг ноқонуний савдоси ҳолатлари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Қўқонда тадбиркор ўз дўконида акциз маркасисиз тамаки маҳсулотларини ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган электрон сигареталарни сотувга қўйгани фош этилган.

Текширув натижасида умумий қиймати 288,2 миллион сўм бўлган 14 мингдан ортиқ қутти тамаки маҳсулотлари аниқланиб, мусодара қилинган.

Бекобод шаҳрида эса МЧЖ раҳбари савдо нуқтасида қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари ва ҳужжатларсиз тамаки маҳсулотларини сотгани маълум бўлган.

Бу ерда 619 дона алкогол маҳсулоти ҳамда 1 200 дан зиёд қутти тамаки маҳсулоти ноқонуний равишда савдога чиқарилгани қайд этилган.

Ҳар икки ҳолат бўйича маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва тегишли моддалар асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?