Самарқандда вояга етмаган қизларга нисбатан зўравонлик ҳолати текширилмоқда

1 дақиқа ўқиш1.1K
Самарқандда вояга етмаган қизларга нисбатан зўравонлик ҳолати текширилмоқда

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланиб, бу бўйича текширув ишлари бошланган.

Маълумотларга кўра, фуқаро М.С. ўз қарамоғида бўлган 2017 ва 2019 йилларда туғилган қизларга нисбатан босим ўтказган. Унинг мақсади болаларнинг хорижда бўлган онасидан пул ундириш бўлгани айтилмоқда.

Текширув давомида аёл болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказгани, шунингдек, ушбу ҳолатларни видеога олгани маълум бўлган.

Болалар омбудсмани ҳудудий вакили воқеа жойига бориб, уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрган.

Ҳозирда туман ички ишлар органлари томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, васийлик органи М.С.ни васийлик ҳуқуқидан маҳрум қилган. Болаларга етказилган жароҳатларни аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Қизларнинг руҳий ҳолатини тиклаш мақсадида психологлар жалб этилган. Улар ҳозирда оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, таълим муассасаларига расмийлаштирилган.

Мутахассислар болаларнинг хориждаги онасининг ота-оналик мажбуриятларини бажариш даражасини ҳам ўрганмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?