date

Тошкентдаги конкур мусобақасида юртдошларимиз яна икки олтин ютди

Тошкентдаги конкур мусобақасида юртдошларимиз яна икки олтин ютди

Тошкент шаҳрида ўтаётган конкур йўналишидаги халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор мухлисларни қувонтирди. Юртимиз спортчилари бу сафар ҳам юқори натижалар қайд этиб, яна 2 та олтин медални қўлга киритди.

Жаҳон кубоги саралаш босқичи доирасида Хуршидбек Алимжонов ўзининг “Champions League” лақабли оти билан 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида барча рақибларини ортда қолдирди ва энг юқори натижани қайд этди.

Шунингдек, Анна Сигидина ҳам мухлислар ишончини оқлади. У “Elis G” лақабли оти билан Осиё кубоги босқичида 115 смлик баҳсларда маҳоратли чиқиш қилиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақаларда дунёнинг турли давлатларидан келган кучли спортчилар иштирок этмоқда. Шундай рақобат шароитида юртимиз вакилларининг ғалабалари алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Қисқача айтганда, ўзбекистонлик чавандозлар формасининг энг юқори нуқтасига чиқиб олган. Агар шу темп сақланса, олдинда яна кўплаб ғалабалар кутилаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тошкентдаги конкур мусобақасида юртдошларимиз яна икки олтин ютди