Киву «Интер»га камбэк учун нима зарурлигини айтди

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси плей-оффида «Буде-Глимт»га қарши жавоб учрашуви олдидан кутганлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италия гранди илк баҳсни Норвегияда 1:3 ҳисобида бой берган. Қарама-қаршилик тақдири 24-февраль, сешанба куни «Сан-Сиро»да ҳал бўлади.
«Энг муҳими — майдонда ўзимизга ишонч билан ва юқори интенсивликда ўйнаш. Шунда вазиятни ўзгартириб юборa оламиз. Норвегияда ҳам имкониятларимиз бўлган, икки марта тўп устунга текканди. Кейин рақибнинг тезкор қарши ҳужумларида муаммо пайдо бўлди — сешанба куни бунга янада эҳтиёткор ёндашишимиз керак. Мен йигитлардан айнан ўша куни энг яхши ўйинини кўрсатишини сўрайман», — деди Киву А Сериясида «Лечче» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейинги матбуот анжуманида.
«Интер» — «Буде-Глимт» учрашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!