date

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшеҳир» клуби футболчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул ўйинчи бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 февраль ҳолатига кўра, Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шу кўрсаткич билан у турнир тўпурарлар рўйхатида ҳам етакчилик қилмоқда.

«Галатасарай» юлдузлари билан таққослаганда ҳам Элдор анча олдинда: Мауро Икардининг барча учрашувлардаги голлари 13 тани ташкил этса, Виктор Осимхен миллий чемпионат доирасида 9 мартгина рақиб дарвозасини ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп тепаётган Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Америкада ўтказиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди