Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболининг бугунги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Радимовнинг таъкидлашича, Италия футболы инқироз даврини бошдан кечирмоқда ва терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатига бормай қолиш хавфи билан юзма-юз. Унинг айтишича, клублар легионерлар ҳисобига маълум даражада натижа чиқараётгани билан, миллий жамоа даражаси анча паст.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади. Дженнаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа йўлланма учун плей-офф учрашувларида иштирок этади.
Жаҳон чемпионати 2026 йил ёзида Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!