date

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассосиaцияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани ҳақидаги иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳар икки мансабдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан тўланиши керак бўлган ижтимоий бадаллар бўйича давлат ғазнасида 13 миллион доллар етишмовчилиги аниқлангач бошланган.

Шунингдек, Тапиа мулкида қайд этилган, вертолёт қўниш майдончасига эга 10 гектарлик қўрғон ҳам текширувчилар эътиборида.

Прокуратурани футболчиларга бериладиган бонуслар миқдори ҳам қизиқтирмоқда: ҳужжатларда бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан паст экани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди