date

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассotsiatsiyasi (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани билан боғлиқ иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича фигурант сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан давлат ғазнасига 13 миллион доллар миқдоридаги ижтимоий бадаллар келиб тушмагани ортidan бошланган.

Тапианинг мулкига тегишли, вертолёт қўниш майдончасига эга 10 гектарлик қўрғон ҳам шубҳа остига олинган.

Прокуратурани яна футболчиларга бериладиган бонуслар ҳажми ҳам қизиқтирмоқда: маълумотларга кўра, бу тўловлар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам камроқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди