date

«Галатасарай»да ойликлар бўйича муаммо кучайиб бормоқда

«Галатасарай»да ойликлар бўйича муаммо кучайиб бормоқда

«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» ичида жиддий муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари ойлик маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар эътиборини янада кучайтирмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари катта савол остида қолаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам. Бироқ 52 очкоси ва захирада битта ўйини бор «Фенербахче» яқин таъқибчи сифатида етиб олиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да ойликлар бўйича муаммо кучайиб бормоқда