date

Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул футболчи сифатида пешқадамлик қилмоқда. Ҳозирда у «Истанбул Башакшеҳир» сафида майдонга тушмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан) Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарган: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шу кўрсаткич билан у турнир тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

«Галатасарай» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан таққосланганда, Шомуродовнинг натижалари анча юқори. Икарди барча ўйинларда 13 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Осимҳен миллий чемпионат доирасида атиги 9 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп тепаётган Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди