date

Каванининг «Бока»даги келажаги мухлислар норозилиги сабаб сўроқ остида

Каванининг «Бока»даги келажаги мухлислар норозилиги сабаб сўроқ остида

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Гап шундаки, бу қарор футболчининг ўз хоҳишидан кўра кўпроқ клуб ва трибуналар босими остида юз бериши эҳтимоли кучаймоқда: унинг ўйини мухлисларни қониқтирмаяпти ва сўнгги учрашувларда ҳуштакбозликлар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Охирги бор Кавани захирага олинганида ҳам у майдонни тарк этаётганда трибуналар кескин ҳуштаклар билан кузатди. Бироқ ўринбосарлик натижа бермади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Энди Аргентина ОАВлари Каванининг шартномасини узайтириш масаласини эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда. Қолаверса, клуб яқинда парагвайлик Адам Барейрони трансфер қилди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли тажрибали форвардни асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каванининг «Бока»даги келажаги мухлислар норозилиги сабаб сўроқ остида