date

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади

Аргентина футбол асссоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккаласини ҳам мамлакатни тарк этишини тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Терговга кўра, AFA томонидан тўланиши лозим бўлган ижтимоий бадаллар бўйича давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб келмаган.

Шунингдек, Тапиа мулкига тегишли, 10 гектар майдондаги вертолёт қўниш майдончасига эга қўрғон ҳам текширув марказида турибди.

Прокуратура футболчиларга берилган бонуслар миқдорини ҳам алоҳида ўрганмоқда: айрим маълумотларга кўра, бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам камроқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади