date

Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги сўроқ остида

Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги сўроқ остида

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Бироқ бу қарор унинг ўз ихтиёридан кўра, клуб ва мухлислар босими остида юз бериши эҳтимоли юқори. Каванининг ўйини сўнгги ҳафталарда кўнгилдагидек эмас ва трибуналар тобора кўпроқ ҳуштак овозига тўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Навбатдаги учрашувда у алмаштирилган пайтда ҳам мухлислар норозилигини яширмади — «Матадор» майдонни тарк этаётганда кескин ҳуштакбозлик кузатилди. Алмаштириш эса вазиятни ўзгартирмади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Энди Аргентина ОАВлари Каванининг шартномасини узайтириш борасидаги истиқболларни эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда. Қолаверса, клуб парагвайлик Адам Барейрони сотиб олди ва кўпчилик унинг 39 ёшли ветеран ҳужумчини таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги сўроқ остида