Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир” сафида Туркия чемпионатида энг сермаҳсул футболчи бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21-февраль ҳолатига кўра, Шомуродов “гол+пас” тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шу билан у турнирнинг тўпурарлар рўйхатида ҳам пешқадам.
“Галатасарай” юлдузлари билан таққослаганда ҳам Элдор анча олдинда: Мауро Икардининг барча ўйинлардаги голлари 13 тани ташкил этади, Виктор Осимҳен эса миллий чемпионатда 9 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда Шимолий Америкада ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг