date

FIFA Мексикадаги тартибсизликлардан хавотирга тушди

FIFA Мексикадаги тартибсизликлардан хавотирга тушди

Мексикада юз берган тартибсизликлар FIFAни жиддий ташвишга солди. Бу мамлакат 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлса-да, мундиалгача ҳали вақт бор, аммо қитъалараро саралаш плей-офф ўйинларигача атиги бир ой қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Март ойи охирида айнан Мексикада 2026 йилги жаҳон чемпионатига икки йўлланма қитъалараро стиков ойинлар орқали ҳал бўлиши керак. Мамлакатдаги вазият кескинлашса, FIFA ўйинларни бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

The Touchline нашри журналист Александро Орваньяносга таяниб, FIFA ичида хавотир кучаяётганини ёзди. Вазият ривожи кузатиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » FIFA Мексикадаги тартибсизликлардан хавотирга тушди