date

Галатасарайда маошлар бўйича уч ойдан бери муаммо бор

Галатасарайда маошлар бўйича уч ойдан бери муаммо бор

Коньяспор билан кутилмаган мағлубиятдан сўнг, Галатасарай ичида жиддий муаммолар юзага чиққанӣ ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манба таъкидлашича, мазкур вазият уч ойдан буён давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса бу борада изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари катта савол остида қолаётганини билдирди.

Шунга қарамай, жамоа 55 очко билан чемпионатда пешқадам бўлиб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва захирада битта ўйини бор Фенербахче уни қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Галатасарайда маошлар бўйича уч ойдан бери муаммо бор