Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсули бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшеҳир» футболчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг кўп натижа кўрсатган ўйинчи сифатида пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан) Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. У шу тариқа турнир тўпурарлари рўйхатида ҳам биринчи ўринда бормоқда.
«Галатасарай» юлдузлари билан солиштирилганда, Элдор кўрсаткичларда сезиларли устунликка эга. Мауро Икарди барча ўйинларда 13 марта рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Виктор Осимҳен миллий чемпионат доирасида 9 та гол билан чекланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сурадиган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!