date

Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Донецкнинг “Шахтёр”и ва Италия “Милан”ини бошқарган мутахассис яна сиёсий мавзудаги чиқиши билан эътиборга тушди. У футбол бўйича жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш ғоясини танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фонсека фикрича, Дональд Трампнинг президентликка қайтиши ортидан Европада АҚШдаги жараёнлар борасида хавотир кучайган. Мураббий Америка раҳбари жамиятнинг заиф қатламларини эътибордан четда қолдириб, аввало шахсий манфаатини кўзлаётганини айтди.

“АҚШ президенти позицияси шундай: энг кўп зарар кўрганларни эътиборсиз қолдириб, фақат ўз манфаатини илгари суриш. У одамлар ҳақида ўйламайди, фақат пулни ўйлайди. Футболнинг ҳақиқий мухлислари ва унга содиқ инсонлар бошқа жойда беллашиши керак, АҚШда эмас”, — дея Фонсека сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июн куни старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди