date

Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассotsiatsiyasi (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани ҳақидаги иш юзасидан прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар сифатида давлат ғазнасига 13 млн доллар етиб бормагани ортидан бошланган.

Шунингдек, Тапиа номиrа расмийлаштирилган, 10 гектар майдонга эга ва вертолёт қўниш майдончаси бор мулк ҳам эътибор марказида.

Прокуратурани футболчиларга берилган бонуслар миқдори ҳам қизиқтирмоқда: бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан паст экани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди