FIFA Мексикадаги тартибсизликлар сабаб жиддий хавотирда

Мексикада юз берган тартибсизликлар халқаро футбол раҳбариятини ташвишга солди. Мамлакат 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлса-да, ҳозирча FIFA эътиборини энг кўп тортаётган масала — яқинлашиб келаётган расмий ўйинлар хавфсизлиги. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Март охирида айнан Мексикада 2026 йилги мундиалга йўлланма берадиган иккита ўрин учун қитъалараро плей-офф баҳслари ўтказилиши кўзда тутилган. Мамлакатдаги вазият барқарорлашмаса, FIFA учрашувларни бошқа майдонга кўчириш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
The Touchline нашри журналист Алехандро Орваньяносга таяниб, FIFA ичида хавотир тобора кучаяётганини ёзди. Вазиятнинг қандай ривожланиши кейинги кунларда ойдинлашади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши керак.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!