Кавани ҳуштакбозлик остида қолмоқда ва «Бока»даги келажаги мавҳум

Уругвайлик Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин, бироқ бу унинг шахсий истагидан кўра кўпроқ мухлислар босими остидаги «мажбурий қарор»га ўхшайди. Унинг майдондаги ўйини клуб тарафдорларини қониқтирмаяпти ва сўнгги учрашувларда ҳуштакбозликлар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Охирги сафар ҳам шундай бўлди: Кавани алмаштирилаётган пайтда трибуналар кескин ҳуштаклар билан жавоб берди. Бироқ ўзгариш натижа бермади — «Бока» «Платенсе»га қарши баҳсда гол ура олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Аргентина ОАВ эса энди Каванининг шартномасини узайтириш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.
Вазиятни янада мураккаблаштирадиган жиҳат шундаки, клуб парагвайлик ҳужумчи Адам Барейрони таркибга қўшиб олди. Кўпчилик фикрича, айнан у 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқариши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!