date

Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Донецк “Шахтёр”и ва “Милан”нинг собиқ бош мураббийи Паулу Фонсека сиёсий баёнотлари билан яна эътибор марказига чиқди. У футбол бўйича жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш ғоясини танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фонсека фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг позицияси заиф қатламларни эътиборсиз қолдириб, аввало шахсий манфаатларни илгари суришга қаратилган. Мураббий “у одамлар ҳақида эмас, фақат пул ҳақида ўйлайди” дея таъкидлаб, ҳақиқий футбол ишқибозлари ва содиқ мухлислар мусобақани АҚШдан бошқа жойда ўтказиши кераклигини айтди, дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11-июн куни старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди