Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади

Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари икки мансабдорга ҳам мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Терговга кўра, AFA томонидан тўланиши керак бўлган ижтимоий бадаллар бўйича давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб келмаган.
Шунингдек, Тапиа мулкида қайд этилган, вертолёт қўниш майдончасига эга 10 гектарлик қўрғон ҳам шубҳа остига олинган.
Прокуратура алоҳида тарзда футболчиларга берилган бонуслар миқдорига ҳам қизиқмоқда: маълумотларга кўра, бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам кам.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!