date

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Коньяспор» билан кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манба қайд этишича, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаётгани матбуот ва мухлислар эътиборини янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Бироқ 52 очкоси ва заҳирада бир учрашуви бор «Фенербахче» яқин таъқибчи сифатида етиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди