date

Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги номаълум

Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги номаълум

Уругвайлик Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин ва бу қарор унинг истагидан кўра, вазият тақозоси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли юқори. Ҳужумчининг ўйини мухлисларни қониқтирмаяпти, трибуналардан ҳуштак овозлари тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги учрашувда Каванининг алмаштирилиши пайтида бу ҳолат яна такрорланди: «Матадор» майдонни тарк этар экан, мухлислар уни кескин ҳуштаклар билан кузатиб қўйди. Алмаштириш ҳам ёрдам бермади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Энди Аргентина ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш борасидаги истиқболни жуда эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда. Қолаверса, клуб парагвайлик ҳужумчи Адам Барейрони ҳам таркибга қўшиб олди ва кўпчилик у 39 ёшли ветеран Каванини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги номаълум