date

Поконёли Погба қачон сафга қайтишини айтиб ўтди

Поконёли Погба қачон сафга қайтишини айтиб ўтди

"Монако" бош мураббийи Себастьен Поконёли ярим ҳимоячи Пол Погбанинг жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни ва майдонга қайтиш муддатлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис матбуот анжуманида Погбанинг қайтиши тобора яқинлашаётганини таъкидлаб, уни терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан бироз олдин жамоа ихтиёрида кўришни исташларини айтди. Поконёлига кўра, "Монако" халқаро танаффус даврида ҳам футболчи билан алоҳида ишлашни кўзламоқда, Погба эса диққатини жамоага қаратган.

Бу мавсумда Погба ноябрь-декабрь ойларида "Монако" сафида учта учрашувда майдонга тушди, бироқ шундан сўнг яна жароҳатлар сабабли сафдан чиқиб қолди.

Март ойида Погба 33 ёшни қарши олади. Ҳозирда "Монако" Лига 1 турнир жадвалида саккизинчи поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Поконёли Погба қачон сафга қайтишини айтиб ўтди