Галатасарайда маошлар кечикмоқда, клуб ичида муаммо бор

Коньяспорга кутилмаган мағлубиятдан сўнг Галатасарай атрофида ёқимсиз хабарлар тарқалди. TR24 портали ёзишича, жамоа футболчилари маошини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият бўйича расмий изоҳ бермаяпти, бу эса матбуот ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳолик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик истиқболлари жиддий шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа 55 очко билан чемпионатда пешқадамликни ушлаб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва захирада битта учрашуви бор Фенербахче уни қувиб етиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг