date

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sky Sports хабарига кўра, клуб яқин вақт ичида 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Амалдаги Германия чемпионлари Карлга мавсумига 8 миллион евро маош беришга тайёр, ҳозир эса у йилига 2 миллион евро олмоқда.

Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси саналади. Унинг амалдаги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида Карлнинг қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи