date

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда «Мевланакопи Гю'зелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари учрашувида ноодатий воқеа юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дарвозабон тўпни узоқлаштираман деб, майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қуш ерга қулаши билан ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол унинг ёнига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тезда англаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди.

Шундан сўнг футболчи қушни майдон бўйидаги тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа тирик қолган: у бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарларга топширилгач, аҳволи яхшиланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди