«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик бор

«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» атрофида ёқимсиз хабарлар пайдо бўлди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият юзасидан изоҳ бермаётгани матбуот ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирди.
Маҳаллий журналист Холиқ Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари тобора шубҳали кўриниш олаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа 55 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. Бироқ 52 очкоси ва захирада ўйини бор «Фенербахче» уни қувиб етиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг