date

Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофида юзага келган навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қизиғи шундаки, 7 ва 8-тур баҳслари белгиланган тартибда ўйланади, танаффус эса айнан 9-тур тақвимига тўғри келади. Режага кўра, 9-тур ўйинлари 5–8 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Манбага кўра, 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилаётгани сабабли шундай қарор қабул қилинган.

derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларнинг пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилган бўлиши мумкин. Евродa ҳисобланганда ҳам бу сумма салмоқли — қарийб 12 миллион. Шунингдек, федерация тузилмаси пул ювиш жараёнларига алоқадор бўлиши эҳтимоли ҳам текширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди