Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб танаффус қилади

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга маҳаллий футбол федерацияси атрофида яна бир коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиқ томони, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича ўтказилади, тақвимдаги танаффус айнан 9-турга тўғри келади. У одатда 5–8 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Бу 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилаётгани билан изоҳланмоқда.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилгани гумон қилинмоқда (Евро ҳисобида ҳам деярли 12 миллион). Шунингдек, федерация тузилмаси пул ювиш жараёнларига алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳам текширилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!