«Галатасарай»да ойлик маошлар кечикмоқда ва вазият таранг

«Коньяcпор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчиларига маошлар тўланмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият юзасидан изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имконияти жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва битта ўйини захирада бўлган «Фенербахче» тез орада етиб олиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг