«Ал Ҳилол» дуранглари Индзаги атрофида босимни кучайтирди

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал Ҳилол» ҳануз бирор марта мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб қўйди. La Repubblica хабарига кўра, шу фон’да бош мураббий Симоне Индзагининг келажаги ҳақида гап-сўзлар кўпайган ва клуб мухлислари италиялик мутахассисга нисбатан норозилик билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги товон пули кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!