Симоне Индзаги истеъфоси ҳақида гаплар чиқди, у хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали бирор марта ютқазгани йўқ, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда бош мураббий Симоне Индзагини лавозимидан бўшатиш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Айрим «Ал-Ҳилол» мухлислари италиялик мутахассисга қарши чиқаётгани айтилади.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан аввал бекор қилинган тақдирда катта компенсация банди мавжуд.
Маълумотларга кўра, Симоне Индзаги мураббийлар орасида дунёдаги энг кўп маош олувчилардан бири бўлиб, фақат Диего Симеонедан кейинги ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!