date

Костакурта «Аталанта»ни мақтади ва ўйинидан ҳайратланди

Костакурта «Аталанта»ни мақтади ва ўйинидан ҳайратланди

Италиянинг «Аталанта» жамоаси А Сериядан Чемпионлар лигасининг навбатдаги босқичига йўл олган ягона клуб бўлди. Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобида ютқазган бергамоликлар жавоб ўйинида кучли камбек амалга ошириб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан сўнг «Милан» фахрийси Алессандро Костакурта «Аталанта»нинг ўйинини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, бундай натижани у кутмаганди, бироқ жамоа жуда юқори даражада ўйнаб, Италия футболи элитасига мансублигини яна бир бор исботлади.

Костакурта, шунингдек, жамоа етакчиларидан бири Марио Пашаличнинг таъсирини юқори баҳолаб, «Франко Барези давридан бери бунақа лидер характерига эга ўйинчини кўрмагандим», деган фикрни билдирди.

Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» 2024 йилда Европа лигасида ғолиб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Костакурта «Аталанта»ни мақтади ва ўйинидан ҳайратланди