date

Индзаги истеъфоси муҳокамада, мураббий эса хотиржам

Индзаги истеъфоси муҳокамада, мураббий эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали бирор марта ютқазмаган, бироқ сўнгги ўйинлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Саудия томонида Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Таъкидланишича, италиялик мутахассисга «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми ҳам қарши чиқмоқда.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга сокин қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.

Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Индзаги истеъфоси муҳокамада, мураббий эса хотиржам